"Андижон" янги футболчиларини қачон оммага таништиради?
Янги мавсумда Суперлигага қайтишни мақсад қилган "Андижон" 4 март куни таништирув маросими ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, жамоа учун дойим муаммо бўлиб келган қароргоҳ (база) ҳам ушбу мавсумда "Андижон" иҳтиёрига топширилади. Бўстон даҳасида барпо этилган клуб базаси ҳам ўша куни тантанали равишда очилади.
Тадбир 4 март куни соат 10:00 да Бўстон даҳасида жойлашган вилоят БЎФМда бўлиб ўтади.
Фикрлар