Анге Постекоглу: "Уни доимо тўлиқ қўллайман"

Анге Постекоглу Бреннан Жонсонни қўллаб-қувватлашини билдирди. Гап шундаки, "Тоттенхем" вингери АПЛ доирасидаги "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳақоратларга учраган  ва инстаграмдаги саҳифасини ўчириб ташлаган эди.

Бу одатий ҳолга айлангани мени ғазаблантирмоқда. Биз ҳозир ўзига ишончи йўқ ёш йигит ҳақида гапиряпмиз. Ишлар у хоҳлагандек бўлмади. Лекин у ҳар куни қаттиқ мехнат қилади. Аммо бу ҳолат унга жуда оғриқли.

Хўш, у нимани нотўғри қилди? Гап шундаки, у ўзидан кутилган даражада ўйнамаяпти. Профессионал футболчи бу борада танқидни кутиши керак. Сабаби ривожланишнинг бир қисми. Бреннан ҳали ёш. Менимча, у кўпроқ нарсага қодир ва биз уни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз.

Мен бу вазиятни тушунмаяпман. Бошқа одамни ҳақорат қилиш учун сиз ким бўлишингиз керак? Интернетда аноним равишда хақорат қилиш жуда расво. Улар ўзлигини яширишади. Афсуски, бу биз яшаётган дунё.

Мен Бреннанга қараганимда, энг яхши бўлиш учун бор кучини сарфлаётган ёш йигитни кўраман. Бу ҳар доим ҳам муваффақиятга кафолат бермайди. Лекин у ажойиб йигит ва футболчи. У биз учун анча иш қила олишига доимо ишонч билан қарайман", - деди "Тоттенхем" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!