Англия грандлари “Арсенал” таклифини ерда қолдирди
“Арсенал” раҳбарияти жамоанинг 19 ёшли ҳимоячиси Майлс Льюис-Скеллининг ўсишини таъминлаш мақсадида уни Премьер-лиганинг бошқа грандларига таклиф қилган эди.
Mirror Football нашри маълумотларига кўра, “канонирлар” футболчини “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”дан бирига жойламоқчи бўлди, аммо ҳар икки клуб ҳам англиялик футболчини трансфер қилиш имкониятини рад этган.
Хабарларга кўра, “Арсенал” ўз тарбияланувчисини 52,7 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр бўлган.
2025/2026 йилги мавсумда Льюис-Скелли барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳимоячининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt эксперти унинг қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар