
Англия грандлари “Милан” етакчисига харидор
“Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.
23 ёшли таянч ярим ҳимоячининг майдон марказидаги барқарор ўйини “Тоттенхэм” ва “Арсенал” мураббийларининг эътиборини тортди. Ҳар икки клуб Кессиэни трансфер даврнинг асосий нишонлари қаторига киритишга тайёр.
Кессиэ 2016 йилдан бери “Милан” таркибида тўп сурмоқда. Шу кунга қадар, А Серияда 116 та учрашув ўтказиб, 21 та гол ва 8 та голли пас муаллифи бўлган ярим ҳимоячининг ўзи ҳам янги вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
Фикрлар