Англия премьер-лигасидаги энг зўр уч футболчи эълон қилинди

“Манчестер Юнайтед” афсонаси Рой Кин Англия премьер-лигасининг ҳозирги пайтдаги энг зўр уч нафар футболчиси номини айтди.

Машҳур футболчи “Манчестер Сити” тўпурарига айланган Эрлинг Холанд, “шаҳарликлар” плеймейкери Кевин де Брюйне ва “Манчестер Юнайтед”да ишлари кўнгилдагидек кетмаётган  Криштиану Роналдуни тилга олди.

- Ажабланарлиси, Эрлинг Холанд Хосеп Гвардиоладек мураббий қўл остида, “Манчестер Сити”дек кучли клубда ўйнаб, кейинги бир неча йил давомида нималарга эришар экан?

Бундан ташқари, яқинда клублар миқёсида 700-голини урган Криштиану Роналдунинг ҳам маҳоратини муносиб баҳолаш керак, - деди Рой Кин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!