Англия терма жамоаси собиқ футболчиси: "37 ёшли футболчини майдондан олганда, эътирозлар бўлмаслиги керак"
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналдуни жамоага қайтариб, катта хатога йўл қўйганлигини айтди.
"Ўтган мавсум "қизил иблислар" 121та гол урганди. 14 йил ичидаги энг яхши натижа. Буларнинг бари ҳозиргидан кўра кўпроқ баланснинг эвазига эди.
Роналду салбий натижалардан кейин доим шовқин кўтаради. Бу унинг келажаги билан боғлиқ. Агар жамоа ғалаба қозониб, унинг ўзи гол ура олмаса ҳам бу такрорланади. Мисол учун, "Вест Хэм" билан ўйиндаги вазият сингари. Мураббий 37 ёшли футболчини майдондан олганда, эътирозлар бўлмаслиги керак.
Ҳеч бир футболчи клубдан устун эмас. Буни Алекс Фергюсондан сўранг. У 2006 йил энг яхши тўпурарлардан бири Руд ван Нистелройни сотиб юборди. Чунки у ёшларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётганини тушунганди", - дейди Каррагер.

Фикрлар