Англияда “янги Холанд” пайдо бўлди. У 100 миллион фунтга баҳоланмоқда

Англиянинг гранд клубларидан “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” Премьер-лигада порлай бошлаган Эван Фергюсонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Ирландиялик ҳужумчи Премьер-лига доирасидаги учрашувида “Ньюкасл” дарвозасига учта гол урганидан кейин харидорлари бирдан кўпайиб кетди.

Англиялик журналистлар Фергюсонни “янги Холанд”, деб атай бошлади.

Ҳужумчига эгалик қилувчи “Брайтон” грандлар эътиборидан хурсанд. Бу клуб хўжайинлари тўпурарни 100 миллион фунтга баҳолаяпти ва трансфердан мўмай даромад ишлаб олмоқчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!