
Англиянинг энг зўр ҳужумчисидан юз ўгиришди
“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн сўнгги йилларда англиялик тўпурарлар орасида ўзининг барқарорлиги билан ажралиб турибди.
Шунга қарамай, тажрибали футболчи ҳозирги жамоасида бирорта нуфузли совринни қўлга киритгани йўқ.
Гранд клублар унга бир неча маротаба оғиз солгани ва ҳужумчининг ўзи ҳам кучли клублардан бирига қўйиб юборишни сўраганига қарамай, “Тоттенхэм” ҳар гал унинг трансферини блоклаб келган.
Кейинги пайтда “Бавария” Ҳарри Кейнга жиддий қизиқиш билдириб келаётган эди. Мюнхен суперклуби Роберт Левандовски кетганидан кейин яққол тўпурарга эҳтиёж сезмоқда.
Bild нашри “Бавария” ичида Ҳарри Кейнни таклиф қилиш борасида фикрлар бир жойдан чиқмаганини ёзмоқда. Клуб мутасаддиларининг аксарияти 29 ёшли ҳужумчи “Бавария” ўйин услубига тушмайди, деган хулоса берганидан кейин мюнхенликлар бу трансфердан юз ўгирди.
Фикрлар