Аниш Гири: "Нодирбек билан ўйин олдидан мени жиддий қарама-қаршилик кутаётганини тушуняпман"
Ҳабарингиз бор, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зи шаҳри "TATA Steel Chess Tournament 2026"га мезбонлик қилмоқда.
Гири ва Абдусатторов 7-турдаги партияларини муваффақиятли ўтказишди. Нодирбек Кеймерни мағлуб этди, нидерландиялик Гири эса амалдаги жаҳон чемпионини енгди. Энди эса улар 8 турда ўзаро баҳс олиб боришади.
Аниш Гири бўлажак партия олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги партиямдан жуда мамнунман, лекин у эртанги кун учун катта аҳамиятга эга деб ўйламайман. Мен, эҳтимол, аллақачон етарлича тажрибали ва қариб қолганман, шунинг учун яхши ёки ёмон томони билан бундай натижалар энди менга аввалгидек кучли таъсир қилмайди.
Бир томондан, мен янада барқарорроқ бўлдим, бошқа томондан эса камроқ ҳиссиётли. Ғалабадан кейин шуни тушунаман: агар эртага ютмасанг, бугунги натижанинг барибир аҳамияти йўқ. Ёки аксинча. Мен ҳаётда ва шахматда деярли барча ҳолатларни бошдан кечирганман, шунинг учун биламан бу унчалик муҳим эмас. Албатта, бугунги партиядан хурсандман ва Нодирбек билан ўйин олдидан мени жиддий қарама-қаршилик кутаётганини тушуняпман", -дейди Гири.



Фикрлар