Анжелик Кербер бу ғалабани узоқ кутди
Ads

Германиялик теннисчи Анжелик Кербер ва америкалик Николь Гиббз Осака шаҳрида ўтаётган турнирнинг чорак финал йўлланмасин учун ўзаро рақобатлашди.

Мазкур учрашувда Анжелик рақибига нисбатан тезкор ўйин кўрсатиб, натижада 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Toray Pan Pacific Open" турнирининг навбатдаги босқичида Кербер америкалик Мэдисон Кизга қарши кортга чиқадиган бўлди.