Анвар Бойназаров 5 август куни рингга кўтарилади
Ads

Ўзбекистонлик яккакураш жанглар устаси Анвар Бойназаров “EM LEGEND” мусобақаси чорак финалидаги беллашувни таиландлик муай тай жангчиси Наронгга қарши ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Спортчимизнинг SPORTS.uz интернет ахборот порталига берган маълумотига кўра, жанг 5 август куни Таиландда бўлиб ўтади.

Кикбоксинг бўйича ўтадиган жангда спортчилар 65 кг вазн тоифасида рингга кўтариладилар. Бойназаров айни дамда мазкур жангга тайёргарликларни Таиланднинг Пхукет шаҳрида олиб бормоқда.

Anvar Boynazarov

Эслатиб ўтамиз, Анвар Бойназаров ўзининг сўнгги жангини 10 июл куни Хитойнинг Чонгқинг шаҳрида “ TOPKING WORLD SERIES 2017” турнири доирасида ўтказиб, бразилиялик Марлон Роберто дос Сантосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.