АПЛ. “Челси” иродасини намойиш этиб, “Ньюкасл”дан устун келди
Ads

Бундан бироз олдин Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган “Челси” ҳамда “Ньюкасл Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда ҳисобни “қарғалар” очган бўлсада, якунда тажриба ўз сўзини айтиб, мезбонлар ўз иродаларини намойиш этган ҳолда 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Англия Премьер-Лигаси. 15-тур

Челси – Ньюкасл 3:1 (2:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 12 Гэйл, 1:1 – 21 Азар, 2:1 – 33 Мората, 3:1 – 74, пенальти Азар.

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен (Кэйхилл, 80), Рюдигер, Мозес, Азар (Виллиан, 78), Дринкуотер, Фабрегас (Бакайоко, 78), Канте, Алонсо, Мората.

Ньюкасл – Дарлоу, Лежен, Мбемба, Манкильо, Кларк, Ритчи, Мерино (Йедлин, 85), Диаме (Шелви, 75), Мерфи, Перес (Хэйден, 62), Гэйл.

Огоҳлантириш: Кларк (45).