АПЛ гранди "Реал" ва "Барселона" қизиққан футболчини илиб кетмоқчи
Кейинги ёзда ҳимоячи Жонатан Та учун трансфер бозорида жиддий кураш бўлади. Футболчининг агенти аввалроқ "Байер" билан шартнома узайтирилмаслигини, шунинг учун Та 2025 йилда эркин агентга айланишини айтган эди.
Хабарларга кўра, 28 ёшли ҳимоячи билан "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва "Бавария" каби катта клублар шартнома имзоламоқчи. Ҳозирда, немис футболчисига давогарлар сафига "Ливерпуль" ҳам қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ўтган ёзда Та билан шартнома имзолашга уриниб кўрди, аммо якунда келишув амалга ошмади.
Фикрлар