АПЛ клуби "Рома"га таклиф юбормоқчи

  • 3 июля, 2023, 12:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" ҳимоячиси Рожер Ибаньес А Серияни Англия Премьер-лигасига алмаштириши мумкин. Corriere dello Sport хабарига кўра, футболчининг хизматларига “Астон Вилла” қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Бирмингем клуби раҳбарияти 24 ёшли футболчининг трансфери бўйича “бўрилар”га расмий таклиф юбормоқчи. "Рома" эса футболчисини 25-30 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи Рим клубида 2021 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Унинг пойтахтликлар билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Ибаньес Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида 33 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди, 9 та сариқ карточка олди ва бир марта майдондан четлатилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию