
АПЛ. "Манчестер Сити" дербида қийинчиликсиз ғалаба қозонди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Англия Премьер-Лигасининг 4-туридан ўрин олган "Манчестер дербиси" якунига етди.
"Манчестер Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, 18-дақиқада Докунинг ажойиб узатмасидан сўнг Фил Фоден ҳисобни очди. "Шаҳарликлар"нинг навбатдаги 2 голи эса Эрлинг Холанд томонидан киритилди.
Мазкур беллашувни легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйин ҳаракатланди.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season

Манчестер Сити
- Phil Foden 18'
- Erling Haaland 53'
- Erling Haaland 68'
Окончен
3
:
0
14.09.2025 20:30

Комментарии