АПЛ. "Тоттенхэм" "Ливерпуль" майдонида дуранг ўйнади

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 26-туридан ўрин олган “Ливерпуль” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 2:2 ҳисоби қайд этилди. Даставвал 3-дақиқада Муҳаммад Салах учрашувда ҳисобни очган эди. 80-дақиқада эса Ваньяма мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Харри Кейн 87-дақиқада “қизиллиар” дарвозаси томон белгиланган пеналтини аниқ амалга ошира билмади.

90-дақиқада эса Салах мезбонларни яна бир бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Кейн пеналтини аниқ амалга ошириб ҳисобни 2:2 кўринишга келтирди.

Англия Премьер-лигаси. 26-тур

Ливерпуль – Тоттенхэм 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 3 Салах, 1:1 – 80 Ваньяма, 2:1 – 90 Салах, 2:2 – 90 Кейн.

Ливерпуль – Кариус, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Ловрен, Фирмино, Джан, Салах, Милнер (Матип, 78), Мане (Окслейд-Чемберлен, 65), Хендерсон (Вейналдум, 65).

Тоттенхэм – Льорис, Санчес (Ламела, 71), Дэвис, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дембеле (Ваньяма, 79), Дайер, Алли, Сон Хын Мин (Льоренте, 90), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Александер-Арнолд (42), Милнер (58), Алли (69), Джан (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!