АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Салоҳдан дубль

АПЛ 15-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" баҳси якунига етди. Унда майдон эгалари мерсисайдликларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

"Қизиллар" сафида Муҳаммад Салоҳ дубль муаллифига айланди. Лондонликларнинг ягона голи Харри Кейн томонидан киритилди. 

Шу тариқа, очколари сонини 19 тага етказиб олган Клопп шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. 26 очкоси бор "шпорлар" 4-поғонани банд этган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!