АПЛда август ойининг энг яхшилари аниқланди
Англия премьер-лигасида одатдагидек, хар ойнинг энг яхшилари аниқланди. Унга кўра, "Брайтон"нинг 31 ёшли устози Фабиан Хюрцелер энг яхши мураббий деб топилди. Мураббий қўл остида "чайкалар" 3 та ўйинда 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этиб, умумий 7 очко ишлаб олди.
Энг яхши футболчи соврини эса, "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холандга насиб этди. Норвегиялик футболчи ўтган ой чемпионат доирасида жами 3 та беллашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 1 та сариқ карточка ишлаб олди.
Фикрлар