АПЛда мавсумнинг энг тезкор футболчилари эълон қилинди
Ads

Squawka нашри Англия премьер-лигасининг якунланган мавсумидаги энг тезкор футболчисини маълум қилди.

Унга кўра АПЛнинг энг тезкор футболчиси "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менса бўлди. Таъкидлаш керакки, мавсумни "Фулхэм" сафида ижара асосида ўтказган 21 ёшли голландиялик футболчи ўтказилган учрашувларнинг бирида 35,32 км/соат тезликда ҳаракатланган.

Бу борадаги иккинчи ва учинчи кўрсатгичлар эса "Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокерга (35,27 км/соат) ва  "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Рубен Винагре (35,2 км/соат) тегишли.

Маълумот учун, ўтган мавсум АПЛнинг энг тезкор футболчиси "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане (35,48 км/соат) бўлган эди.