"Арал Самали" Андижонга бош мураббийсиз келди
Бугун про лиганинг 4-тур баҳсларига старт берилди. Маълумки, эртага “Андижон” жамоаси ўз майдонида Нукуснинг “Арал Самали” клубини қабул қилади.
Ушбу жамоа бош мураббийи Тимур Турдиев ҳисобланади. Лекин “Арал Самали” Андижондаги учрашувга бош мураббийсиз келди.
Гап шундаки, Турдиев про лицензияси учун ўқиётгани сабабли бир қатор мураббийлар билан бирга малака ошириш мақсадида Қозоғистонга жўнаб кетди.
“Арал Самали” жамоасини эса бўлажак учрашувга клуб директори Ислом Сейтназаров тайёрламоқда.
Фикрлар