Аргентина U-20 термаси бугун вакилларимизга қарши 4-3-3 тактик схемаси билан ҳаракат қилади! (Тахминий таркиб)

Аргентина U-20 терма жамоасининг Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон ёшларига қарши тахминий таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда Аргентинанинг "Mundoalbiceleste.com" нашри маълумот берди. 

Унга кўра, рақибларимиз 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланади. 

Дарвозабон: Федериcо Гомес Герт ("Тигре");

Ҳимоячилар: Агустин Гиай ("Сан Лоренсо"), Лаутаро Ди Лолло ("Бока Хуниорс"), Валентин Гомез ("Велез"), Валентин Барко ("Бока Хуниорс");

Ярим ҳимоячилар: Федерико Редондо ("Аргентинос Хуниорс"), Максимо Перроне ("Манчестер Сити"), Валентин Cарбони ("Интер");

Ҳужумчилар: Матиас Соуле ("Ювентус"), Алехо Велиз ("Росарио Сентрал"), Брайан Агуирре ("Ньюэллз Олд Бойз").

Бош мураббий: Хавьер Маскерано.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!