Арсен Венгер "Бавария"ни бошқарадими?

Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер “Бавария”ни бошқаришга тайёрлигини билдирди.

“Бу менга қизиқми? Албатта мен 30 йилдан ортиқ танаффуссиз энг юқори даражада мураббийлик қилдим. Шундай экан менга бу вариант жудаям қизиқ. Мураббийлик бу менинг бутун ҳаётим”, - дейди 70 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар бундан бир неча кун аввал Нико Ковачни бош мураббий лавозимидан озод этишган эди. Айни дамда жамоани Ганс Флик вақтинча бошқармоқда.

Маълумот учун, Венгер 1996-2018 йилларда Лондоннинг “Арсенал” клубини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!