“Арсенал” 7 футболчини трансферга қўяди
“Арсенал” бош мураббий Микель Артета клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга қўл урмоқда.
Испаниялик мутахассис биринчи навбатда жамоани тарк этиши керак бўлган футболчилар рўйхатини шакллантирди.
Кетадиганлар қаторига ижарадаги ўйинчилар, захирада ўтириб қолганлар ва асосий таркибга кира олмаётган клуб тарбияланувчилари киритилди.
Академия тарбияланувчиларидан Эмиль Смит-Роу, Рис Нелсон ва Эдди Нкетиа ўзига янги жамоа топиши керак. “Канонирлар” уларнинг трансферидан 100 миллион фунтгача маблағ ишлаб олмоқчи. Бу соф фойда ҳисобланади ва молиявий фэйр-плейни таъминлашда катта устунлик беради.
Шунингдек, Киран Тирни, Нуну Тавареш, Аарон Рамсдейл ва Самби Локонга ҳам бундан буён Артетага керак бўлмайди.
Фикрлар