Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Томаш Росицки Праганинг “Спарта” клуби спорт директори лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда чех клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, 38 ёшли чехиялик футболчи асли “Спарта” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1998-2001 ҳамда 2016-2017 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

У 2017 йил футболчилик фаолиятини якунлаган эди.