"Арсенал" ҳимоячиси ватанига қайтиб кетади
"Арсенал" ҳимоячиси Киран Тирни мавсум сўнггида Лондон клубини тарк этади. Бу ҳақда "TeamTalk" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, 26 ёшли Тирни катта эҳтимол билан Шотландияга қайтади. Фуллбек ҳозирда ижарада ўйнаётган клуби "Реал Сосьедад" футболчини тўлиқ сотиб олишга рози, лекин ҳимоячи ватанига қайтишни истайди.
Маълумот учун, Киран испан клуби сафида жорий мавсум 5 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган.
Фикрлар