"Арсенал" ҳужумини "Барселона" футболчиси кучайтиради

"Арсенал" клуби "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар ҳужум чизиғини кучайтиришни ўйлашмоқда. Чунки ёзда "Арсенал"ни бирданига 2 форвард тарк этиши мумкин. Шунинг учун улар Дембелега номзодлик қилишмоқда. Ўз навбатида, "Барселона" тез-тез жароҳат оладиган, интизоми оғир ва айни пайтдаги иқтисодий ҳолат туфайли Дембеледан воз кечишга тайёр.

Усмон Дембеленинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!