"Арсенал" Косиельнини қанчага баҳоламоқда?

Лондоннинг "Арсенал" клуби жорий ёзги трансферлар даврида франциялик ҳимоячи Лоран Косиельнини сотиб юборишга тайёр.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 33 ёшли футболчининг трансферини 10 млн еврога баҳолашмоқда. Унга эса "Милан", "Ренн" ва "Боруссия" Дортмунд клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Косиельни ўтган мавсум “Арсенал” сафида 37 та ўйинда иштирок этди ва 3та гол уришга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!