
"Арсенал" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
"Арсенал" ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришга ҳаракат қилади. "Канонирлар" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганга қизиқмоқда, дея хабар берди "Bild" нашри.
32 ёшли ярим ҳимоячи мавсум сўнггида "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади. Уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар орасида "Барса" ҳам бор.
Германиялик футболчи ҳали сўнгги қарорни чиқаргани йўқ. У "Манчестер Сити" билан янги битим борасида келишиб олиши ҳам мумкин.
"Арсенал" келаси мавсум учун катта тайёргарлик кўрмоқда. Клуб трансферларга 200 миллион евро сарфлашни режалаштирган. Артетанинг асосий мақсадлари Деклан Райс ва Мойсес Кайседоларни олиб келиш.
Комментарии