"Арсенал" ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ПСЖ билан Брэдли Баркола трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.  Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди. 

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, "тўпчилар"  Барколани Европада ҳужумкор футболчилар орасида асосий ёш иқтидорлардан бири деб ҳисоблайди. Аммо 23 ёшли вингер парижликлар сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу боис ҳозирда Брэдлининг бошқа жамоага ўтиш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда. Ундан ташқари футболчига "Ливерпуль" ҳам даъвогарлик қилмоқда.   

Франциялик вингернинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, Брэдли жорий мавсум Энрике қўл остида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!