"Арсенал" "Шахтёр" футболчисини ўз сафида кўрмоқчи

  • 16 декабрь, 2020, 16:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Арсенал" клуби "Шахтёр"нинг исроиллик ярим ҳимоячиси Манор Соломонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

The Online Gooner нашри тарқатган хабарга қараганда, “канонирлар” 21 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Унинг жорий мавсум Чемпионлар лигасида кўрсатган ўйинлари “Арсенал” раҳбариятида ижобий таассурот қолдирган.

Соломон жорий мавсум “Шахтёр” сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!