“Арсенал” Усмонни олади

Португалия чемпионатида “Спортинг” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ивуарлик ҳимоячи Усмон Диоманде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета бу ўйинчини ўз жамоаси таркибига қўшиб олишни режалаштирган.

Record нашрининг ёзишича, лондонликлар ёзда 19 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича иш юритганди. Бироқ Лиссабон жамоасини “Арсенал”нинг 35 миллион евролик таклифини қабул қилмади.

“Арсенал” мутасаддилари бу масалани келаси ёз давом эттиришга тайёргарлик кўрмоқда. Микель Артета бу футболчи жамоанинг ҳимоя қобилиятини кучайтиришига ишоняпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!