Артур ва

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артур фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, хавбек туринликлар билан 2025 йил июнигача бўлган шартнома имзолади. Ушбу маълумотни Goal.com нашри ҳам тасдиқламоқда.

Шунингдек, "Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "Барселона" учун тиббий кўрикдан муваффақиятлили ўтди.

Олдинроқ, Артур "Ювентус"га 70+5 миллион евро, Пьянич эса "Барселона"га 60 миллион эвазига кўчиб ўтиши хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)