Артурнинг тақдири ҳал бўлди

"Ливерпуль"да ижара асосида ўйнаётган Артурни келажаги аниқ бўлди. У мавсум сўнггида клубни тарк этади. Мерсисайд жамоаси ярим ҳимоячини сотиб олиш бандини фаоллаштирмайди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. Ушбу маълумотларни бразияликнинг агенти ҳам тасдқилади. 

"Унинг омади келмади. Кўплаб жароҳатлар... Артур Англияни тарк этиб, "Ювентус"га қайтса керак", - деди Пасторелло. 

26 ёшли футболчи ушбу мавсум кўп ўйин амалиётига эга бўлмади. Бунинг асосий сабаби ярим ҳимоячининг узоқ муддатга сафдан чиққани бўлди. Артур "Ливерпуль" таркибида 4 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам голда иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!