Артём Филипосян муҳим баҳс олдидан фикр билдирди
Бугун “Сўғдиёна” ОФК Кубогидаги иштирокини бошлайди. Илк бор бу мусобақада қатнашаётган жиззахликлардан умидимиз катта.
Жамоа сафидаги тажрибали ўйинчилардан бири Артём Филипосян 2011 йили “Насаф” билан ОФК Кубогини ютганини билсангиз керак. У энди “Сўғдиёна” сафида фаолиятида иккинчи бор мазкур турнирда қатнашади. Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоасига қарши баҳс олдидан Филипосян шундай деди:
“Тайёргарлик яхши бўлди. Ҳаммамизда кайфият яхши. Тожикистонга келишдан олдин Тошкентда сунъий майдонда 10 кун тайёргарлик кўрдик ва шуғулландик. Насиб бўлса, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз”.
Фикрлар