Ашаддий рақиб Жалоловни енгиш тактикасини топди! Баҳодир қараб турмаса керак?!

Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг юздан зиёд мамлакатидан келган 600 нафардан ортиқчарм қўлқоп усталари 13 вазн тоифасида ғолиблик учун курашмоқда.

Бокс олами мутахассислари Тошкентдаги мусобақада бир неча эътиборга молик жанглар бўлишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Кўпчиликни ўта оғир вазн тоифасидаги Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев тўқнашуви қизиқтиради.

172459_original

Аслида бу икки паҳлавон рақобати бошланганига саккиз йил бўлди. Дастлабки икки жангда қозоқ боксчисининг қўли баланд келган. Кейинчалик маҳорат ва тажриба бобида рақибидан ўзиб кетган Баҳодир Жалолов умумий ҳисобни 5:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳалди. Охирги тўртта тўқнашув ўзбек боксчиси ғалабаси билан якунланган.

Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг марказий жанги Қамшибек Кункабаев ва Баҳодир Жалолов ўртасида бўлиши кутиляпти.

Қозоғистон миллий терма жамоаснинг собиқ бош мураббийи Қайрат Сатжанов Sports.kz сайтига бу икки боксчи имкониятларига баҳо бериб, уларнинг бир-биридан устун томонларини таҳлил қилиб берди.

Боксда ҳаммасини биргина зарба ҳал қилиши мумкин. Айниқса, оғир вазн тоифасида бу кўп кузатилади.

Айни пайтда Баҳодир Жалолов устундек кўринмоқда. Лекин Кункабаевнинг ҳам катта тажрибага эга боксчи эканини таъкидлаш лозим.

Бу икки боксчи ўртасидаги жангда кўп нарса ким тактик жиҳатдан яхшироқ тайёргарлик кўрганига боғлиқ бўлади. Камшибек Баҳодирга нисбатан тезкор. Агар жангга режа пухта ишлаб чиқилса, у ғалаба қозониши мумкин, - деди Қайрат Сатжанов .

Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксчилар ўртасида барча нуфузли турнирлар ғолиби ҳисобланади. У амалдаги жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпиони. Жаҳон чемпионати бронза медаль совриндори. Уч карра Осиё чемпиони бўлган.

Ўта оғир вазн тоифасидаги жангларда қатнашиб келаётган Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксчилар ўртасида жами 110 та жанг ўтказиб, шулардан 95 тасида ғалаба қозонган. 21 та жангда рақибларини нокаутга учратган.

yd3X2P16280808648453_l

Бундан ташқари, ҳамюртимиз профессионал рингда фаолиятини ҳам давом эттирмоқда. Баҳодир 2018 йилнинг 5 майидан бери шу кунга қадар 12 та жангда иштирок этди. Мустаҳкам ҳимоя, кучли техника, ўта залворли зарбага эга боксчимиз профессионал жанглардаги барча рақибларини муддатидан олдин таслим қилган.

Қамшибек Кункабаев эса, Токио Олимпиадаси бронза медалини қўлга киритган. Жаҳон чемпионатлари икки маротаба, Осиё чемпионатларида эса тўрт маротаба кумуш медалга эга чиққан.

Қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси профессионал рингда ҳам фаолият олиб бормоқда. У шу кунга қадар ўз юртида бешта жанг ўтказиб, барчасида ғолиб чиқди, рақибларидан тўрттасини муддатидан олдин таслим қилди.

Буни фақат Чагаев уддалаган, энди навбат Жалоловга!

Британиялик эксперт: Жаҳон чемпионати суперфиналида Ҳасанбой Дўсматов тож кияди!

Куба бокси афсонаси: Энг зўри Жалолов ва у ҳали Тайсон Фьюри, Усик ва Жошуа билан тўқнашади!

Ўзбекистон ғалабага чанқоқ!

Қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов ғалабасига ишонмоқда!

"Жаҳон чемпионати-2023": Ўзбек боксчилари ўзи уйида ҳеч кимга “нон” бермайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!