Аспиликуэта нега "Барса"га ўтишни истамади?

"Челси" жамоаси Сесар Аспиликуэта билан шартномани узайтиргани ҳақида хабар берган эдик. Футболчи нега унга қизиқиш билдирган "Барселона"га ўтмаганини тушунтириб ўтди. 

"Мен "Челси"да, ўз уйимда қолганимдан жуда хурсандман. Ўн йил давомида бу ерда ажойиб давр ўтказдим. 

Ҳозирда Лондонда янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу жараёнда иштирок этишни ва клубимни шу пайтда қўллаб-қувватлашни истадим. 

Тедд Боули ("Челси"нинг янги раҳбари)га ҳам алоҳида миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. У мени олдинда қизиқарли саргузаштлар кутиб турганига ишонтира олди. Умид қиламанки, ҳали кўплаб унутилмас лаҳзаларни бирга баҳам кўрамиз", - деди испаниялик қанот ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!