Италияда А Сериянинг 2018/2019 мавсумининг энг яхши мураббийи аниқланди.

Ушбу унвонга "Аталанта"нинг 62 ёшли мураббийи Жан Пьеро Гасперини лойиқ деб топилди ва "олтин дастгоҳ" соврини билан тақдирланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Гасперини "Болонья" бош мураббийи Синиша Михайлович ва "Ювентус"нинг собиқ устози Массимилиано Аллегрини ортда қолдирди.

"Аталанта" ўтган мавсумда А Серияда учинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, Италия Кубоги финалигача етиб борди.

Жорий мавсумда "Аталанта" Италия чемпионатида тўртинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида эса 1/8 финал босқичига йўлланма олди.