"Аталанта" ЕЧЛ 1/8 финалига чиқиш орқали қанча даромад кўрди?
Италиянинг “Аталанта” клуби дебют мавсумининг ўзидаёқ Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқа олди.
Calcio e Finanza нашрининг ёзишича А Серия клуби 1/8 финалга йўлланма қўлга киритиш билан бирга деярли 40 млн евро маблағ ишлаб ҳам олди.
Аниқроғи, жамоага плей-оффга чиққани учун 23,6 миллион евро берилган бўлса, гуруҳ босқичида ўтказган 6 та ўйинидан жами 6,3 миллион евро ишлаб олишди. Бундан ташқари бергамликлар плей-оффга чиққанликлари учун тўғридан-тўғри 9,5 млн еврога эга бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” гуруҳ босқичида “Манчестер Сити”, “Шахтёр” ва “Динамо” Загреб жамоаларига қарши кураш олиб борди.
Фикрлар