Ads

“Аталанта” клуби президенти Антонио Перкасси жамоа бош мурабийи Жан Пьеро Гасперини билан амалдаги шартнома узайтирилганини эълон қилди.

“Улкан мамнуният билан айтишим мумкинки, Жан Пьеро Гасперини жамоамизда қолади”, - дейди президент.

Берилган маълумотларга қараганда 61 ёшли мутахассис “Аталанта” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” жорий мавсум А Серияда 3-ўринни қўлга киритди ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.