"Атлетик" бош мураббийи Гаиска Гаритано Испания Кубоги чорак финали доирасида "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан "кўк-анор рангликлар"  раҳбарияти ва Лионель Месси ўртасида бўлаётган келишмовчиликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Уларнинг таркибида дунёнинг энг яхши футболчилари тўп суради, шунинг учун "Барселона" Чемпионлар лигаси, Ла Лига ва Испания Кубогида доимо асосий даъвогарлар қаторида бўлади.

"Барселона"да инқироз? Месси, Гризманн, Ракитич, Бускетс, Пике сингари футболчилари бор бўлган клубда қанақа инқироз бўлиши мумкин?" - дейди Гаритано.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетик" ўз майдонида "Барселона"ни бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да қабул қилади.