Испания Ла Лигасининг 15-турида Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз майдонида Каталониянинг "Барселона" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қизиқарли кечиши кутилаётган баҳснинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурди.

Эслатиб ўтамиз, "Ванда Метрополитано"да бўладиган беллашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

"Атлетико" – Облак, Триппьер, Эрмосо, Фелипе, Сауль, Эррера, Коке, Корреа, Томас, Жоау Феликс, Мората.

"Барселона" – тер Стеген, Фирпо, Пике, Лангле, Серджи Роберто, де Йонг, Ракитич, Артур, Суарес, Гризманн, Месси.