"Атлетико" Александр Коларовни сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ёзги трансфер мавсумида "Рома"дан футболчи сотиб олмоқчи.

Marca нашри хабар беришича, "матрасчилар"нинг асосий нишони сифатида Александр Коларов бўлиб турибди. Сербиялик ҳимоячининг хизматига "Атлетико" устози Диего Симеоне қизиқиш билдирмоқда.

Ўз навбатида Коларов ҳам "Рома" ЕЧЛга чиқа олмаса, римликларни тарк этишга қарши эмаслигини айтиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!