“Атлетико” “Барса”га кутилмаган зарба берди
“Атлетико” раҳбарияти “Ювентус”да ижарада ўйнаётган ҳужумчиси Альваро Моратани “барселона”га трансферини блоклади.
Турин клуби 29 ёшли испан ҳужумчисини мавсум охирида 35 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқидан фойдаланмайдиган бўлди. Унинг ўрнига “Ювентус” қишки трансферлар вақтида А Серия тўпурари Душан Влаховични харид қилди.
Шунга қарамай, туринликлар Альваро Моратани ижара муддати тугамай, қўйиб юборишга кўнмади. Альваронинг агентлари январь ойидаёқ ҳужумчининг “Барселона”га кўчиб ўтишини келишиб қўйганди.
Аввалига бу трансферга розилик берган “Атлетико” мутасаддилари трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Моратанинг трансферини тўхтатиб қўйди. Бунга мадридликлар чемпионатдаги асосий рақибларидан бирининг кучайиб кетишини истамагани сабаб бўлди.
Мората жорий мавсумда барча турнирларда 29 та учрашувда майдонга тушди, рақиблар дарвозасига саккизта тўп киритиб, жамоадошларига бешта голли пас берди.
Фикрлар