"Атлетико" Феликсни сотмоқчи. Футболчининг талаби эса клубни қийин ҳолатга солиб қўйди
"Атлетико" клуби ҳужумчи Жоау Феликсни сотмоқчи.
Португалиялик футболчи ўтган мавсум “Челси”да ижара асосида ўйнаган эди. Футболчига чемпионат пешқадами бўлмаган Премер-лиганинг баъзи клублари қизиқиш билдирди, аммо Жоау фақат Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоа либосида ўйнашни истамоқда.
Ушбу ҳолат Феликсни сотиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин. Катта эҳтимол билан у кейинги мавсумда ҳам "Атлетико" шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Фикрлар