"Атлетико" футболчиси "Аш-Шабаб"га ўтиш арафасида
"Атлетико" Мадрид ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско фаолиятини "Ал-Шабаб"да давом эттиришга яқин турибди.
Журналист Фабрицио Романо берган хабарга кўра, ушбу трансфер яқин соатларда эълон қилинади. Томонлар ва шахсий шартнома шартлари келишиб бўлинган.
Унинг "матрасчилар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қиларди. Каррасконинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 25 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар