"Атлетико" футболчиси оғир жароҳат олди
"Атлетико"нинг ёш ярим ҳимояичиси Пабло Барриос оғир жароҳат олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, 20 ёшли Барриос тизза мински йиртиб олган. Унинг қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум эмас. Пабло операция қилиниш ёки қилинмаслиги клубнинг қарорига боғлиқ.
Маълумот учун, ярим ҳимоячи "матрасчилар" таркибида жорий мавсум 12 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган ва икки голга ассистентлик қилган.
Фикрлар