"Атлетико" футболчиси учун курашга "Арсенал" ҳам қўшилди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам "Атлетико" ярим ҳимоячиси Томас Партей учун курашга қўшилди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 25 ёшли ганалик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.  Таъкидлаш керакки, унинг товон пули 50 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Партей учун шунингдек "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Интер"​ каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Томас жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 42та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!