"Атлетико" ҳамон Гризманни сақлаб қолишдан умидини узмаяпти

Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти ҳужумчи Антуан Гризманни жамоада сақлаб қолишга умид қилмоқда.

Айтиш лозимки франциялик форвард “Барселона” билан аллақачон келишувга эришиб бўлган бўлсада, мадридликлар уни бу қароридан қайтаришга ҳаракат қилишмоқда. Бунинг учун улар Гризманнинг маошини янада оширишмоқчи.

Маълумот учун, айни дамда Гризманнинг “Атлетико”даги йиллик маоши 10 млн еврони ташкил этади. У жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 36та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!