"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Альваро Мората Испания Примераси 22-тури "Реал"га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олиб майдони вақтли тарк этган эди.

"Матрасчилар" расмий твиттер саҳифаси маълумотига кўра, 27 ёшли футболчининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Манбага кўра, Моратанинг ўнг оёқ мушаклари шикастланган. Шу сабабли у Испания чемпионати 23-туридан ўрин олган "Валенсия" (15-февраль), шунингдек Чемпионлар лигаси доирасида "Ливерпуль"га (18-февраль) қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.