"Атлетико" "Ливерпул"га қарши ўйиндан олдин жиддий йўқотишга учради

Мадриднинг "Aтлетико" клуби ҳужумчиси Aлваро Мората "Реал"га қарши  бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унинг ҳозирча қачон сафга қайтиши номаълум бўлиб қолмоқда. Аммо, катта эҳтимол билан Мората Ла Лигадан ўрин олган "Гранада" ҳамда "Валенсия", шунингдек, Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Ливерпул"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Мората жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!